Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга боради — ташриф дастури

Ташриф давомида Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ташриф Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги дўстлик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
“Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, кончилик, транспорт соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади”, — дейилади хабарда.
Саммит якунида келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида 14 та ҳужжат имзоланган эди.
Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтади
Ўзбекистон Мўғулистон билан Амир Темур ва темурийлар ҳақида фильм суратга олмоқда
Ўзбекистон-Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди — эришилган келишувлар