Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтади

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишНародные промыслы Узбекистана
Народные промыслы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 22-25 июнь кунлари Улан-Батор шаҳрида "Ўзбекистон маданияти кунлари" бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Мўғулистонда "Ўзбекистон маданияти кунлари" бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги делегация Улан-Батор шаҳрида Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашди.
© Министерство культурыВ Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
В Монголии пройдут Дни культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
В Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
Учрашувда жорий йилнинг 22-25 июнь кунлари Улан-Батор шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилаётган "Ўзбекистон маданияти кунлари" тадбирларини юқори даражада ўтказиш, маданият кунлари доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган гала-концерт ва Ўзбекистон маданияти ва тарихини ўзида акс эттирган фотокўргазмага тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Улан-Батор шаҳридаги "Чингизхон" давлат музейи фаолияти билан яқиндан танишилди. Музей раҳбарияти билан ташкил этилган учрашув давомида келажакда мазкур музейда ўзбек маданиятини акс эттирувчи кўргазма ўтказиш таклифи билдирилди.
© Министерство культурыВ Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
В Монголии пройдут Дни культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
В Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
Сўнг делегация аъзолари "Ўзбекистон маданияти кунлари" тадбирлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Улан-Батор шаҳридаги "Мўғулистон опера ва балет театри"га ташриф буюрди. Бу ерда маданият кунлари тадбирларини ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишишди.
© Министерство культурыВ Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
В Монголии пройдут Дни культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
В Монголии пройдут "Дни культуры Узбекистана"
Маълумот учун, 2024 йилнинг июнь ойида Мўғулистон давлат раҳбарининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида "Мўғулистон маданияти" кунлари тадбирлари бўлиб ўтган эди. Икки томонлама келишувга биноан жорий йилда Улан-Батор шаҳрида "Ўзбекистон маданияти кунлари" тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.
Памятник Амиру Темуру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2025
Ўзбекистон Мўғулистон билан Амир Темур ва темурийлар ҳақида фильм суратга олмоқда
Янгиликлар лентаси
0