Ўзбекистон-Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди — эришилган келишувлар

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли Республики УзбекистанВ Ташкенте состоялось первое узбекско-монгольское МПК
В Ташкенте состоялось первое узбекско-монгольское МПК
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Мўғулистон бош вазири ўринбосари Саинбуян Амарсаиханларнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзаро савдо кўрсаткичлари, сармояларни жалб этиш ва саноат кооперацияси бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли Республики УзбекистанВ Ташкенте состоялось первое узбекско-монгольское МПК
В Ташкенте состоялось первое узбекско-монгольское МПК
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2025
В Ташкенте состоялось первое узбекско-монгольское МПК
“Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунига кўра қарийб 50 фоизга ошгани, жорий йилда ҳам ижобий тенденция барқарор сақланиб қолаётгани қайд этилди. Енгил автомобиллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва электр жиҳозлари етказиб беришда сезиларли ўсиш кузатилди. Айни пайтда Мўғулистон компаниялари Ўзбекистон ҳудудларида чорвачилик, геология, молия ва тиббиёт соҳаларида лойиҳаларни амалга оширмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ҳукуматлараро комиссиянинг 1-йиғилиши доирасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг амалдаги келишувлар ижроси юзасидан ҳисоботлари тингланди.
“Лойиҳаларнинг ҳар бир босқичи атрофлича таҳлил қилиниб, уларни муваффақиятли амалга оширишни жадаллаштириш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқилди, муддатлар ҳамда масъул шахслар белгилаб олинди”, — дея қайд этилган хабарда.
Тадбирлар дастури икки мамлакатнинг 150 дан ортиқ йирик компаниялари раҳбарлари иштирокидаги бизнес-форум ва ишбилармонлар кенгашининг таъсис йиғилиши билан давом этди.
“Тадбирлар якунлари бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 1-мажлиси баённомаси ҳамда бир қатор икки томонлама шартномалар, жумладан, Тошкент давлат аграр университети ва Мўғулистон ҳаёт фанлари университети ўртасида таълим соҳасига оид келишувлар имзоланди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Жамшид Ходжаев ўз сўзида ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, минтақавий бозорлар сиғими ва транспорт-логистика имкониятларини чуқур таҳлил қилиш асосида савдо алоқаларини тубдан кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0