Ўзбекистон Исроил ва Эрондандаги фуқароларини хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни сўради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларидан Исроил ва Эрондан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўрайди, дейилади вазирлик эълон қилган хабарда.
Қайд этилишича, Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда.
Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган.
“Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқаролардан ҳушёрликни сақлаш ва расмий эълонларни кузатиб бориш илтимос қилинган.
АҚШ Эронга қарши хавфли уруш бошлади — ТИВ
АҚШ Эронга зарба беришни Исроил билан мувофиқлаштиргани айтилди — нималар маълум?
Исроилда янги чекловлар жорий этилди: ўзбекистонликлар билиши керак бўлган қоидалар