Ўзбекистон ТИВ Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди

ТИВ:Ўзбекистон можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди.
“Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз”, — дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий Вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда.
“Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради”, — дейилган хабарда.
Россия ТИВ Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралади
Исроилнинг Эрондаги объектларга зарбалари — нималар маълум?