“Биз бу ерда яхши ўсиш тенденцияларини кўрмоқдамиз. Ўзбекистон ҳам миллий, ҳам халқаро стратегияларни яхши амалга оширмоқда ва 2030 йилга бориб ўрта ва юқори даромадли мамлакатга айланишга интилмоқда. Биз бу ерда инсон капиталига инвестицияларни кўрмоқдамиз. Турли соҳаларни рақамлаштириш ҳам жадал давом этмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда нафақат аҳоли сони ўсиб бораётган, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам ривожланаётган, замонавий технологик тараққиёт асосларига бой мамлакат ҳисобланади. Шу боис бу ерда инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик учун имкониятлар мавжуд”, — деди Русеф.
“Бу ерга инвестиция киритиб, фақат хомашё билан чекланиб қолмаслик керак. Энди кўряпмизки, дунё янги технологияларнинг истеъмолчисига айланмоқда. Ўз иқтисодиётини юқори технологияли иқтисодиётга айлантира олган давлатлар халқаро ҳамкорликни ҳам кучайтирди. Биз интеграцияни йўлга қўйишимиз керак. Ҳеч бир мамлакат якка ҳолда ривожлана олмайди. Қўшни мамлакатлар билан ва глобал миқёсда ҳамкорликни мустаҳкамлаш стратегик мақсад бўлиши керак. Ўзбекистон яққол мисол, чунки улар шу йўлни танлаган. Уларнинг ҳамкорликка интилишини кўряпмиз”, — дея аниқлик киритди БРИКС Янги тараққиёт банки.
“Биз мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда, ривожланишнинг турли босқичлари, даражалари ва суръатлари асосида ҳамкорликни амалга оширишга интиламиз. Айнан шунинг учун биз сизнинг ишончли ҳамкорингиз бўла оламиз. Биз ёш банкмиз. Бизда бор-йўғи 10 йиллик тарих бор. Бизда иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишланмалар мавжуд: сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, логистика, аэропортлар, автомобиль йўллари, шаҳарсозлик, рақамли ривожланиш, сунъий интеллект ва бошқалар. Карбонсизлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳам устувор вазифаларимиздан”, — деди Русеф.
“Банкимиз миллий банклар билан ишлашга тайёр. Шу билан бирга, давлат-хусусий шерикликни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Марказий Осиё ва БРИКС мамлакатлари ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга. БРИКС ва Ўзбекистон, масалан, сунъий интеллект, биотехнологиялар, қуёш батареялари, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти соҳаларида ҳамкорлик қилиши мумкин. Банкимиз ўз салоҳиятини қўшма билимлар яратишга йўналтирмоқда. Биз бунга капитал сифатида қараймиз. Биз малакали ишчи кучи, яхши бошқарув, тўғри муҳит, ҳукумат, академик доиралар ва илм-фанни бирлаштирган инфратузилмани илгари сурамиз”, — дея қайд этди Дилма Русеф.