БРИКС банки Ўзбекистонга миллий мақсадларга эришишда ёрдам бермоқчи

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСаммит БРИКС в ЮАР
Саммит БРИКС в ЮАР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2025
Oбуна бўлиш
Дилма Русеф: ҳамма учун ягона ривожланиш йўли мавжуд эмас. Ҳар бир муваффақият ҳикоясининг ўз йўли бор.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. БРИКС Янги тараққиёт банки Ўзбекистонга миллий мақсадларга эришишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда банк раҳбари Дилма Русеф IV Тошкент халқаро инвестиция форумида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Дилма Русефнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёга Хитой, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги хаб сифатида қаралади. Чунки тарихан бу ер ўзига хос бозор бўлган.

“Биз бу ерда яхши ўсиш тенденцияларини кўрмоқдамиз. Ўзбекистон ҳам миллий, ҳам халқаро стратегияларни яхши амалга оширмоқда ва 2030 йилга бориб ўрта ва юқори даромадли мамлакатга айланишга интилмоқда. Биз бу ерда инсон капиталига инвестицияларни кўрмоқдамиз. Турли соҳаларни рақамлаштириш ҳам жадал давом этмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда нафақат аҳоли сони ўсиб бораётган, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам ривожланаётган, замонавий технологик тараққиёт асосларига бой мамлакат ҳисобланади. Шу боис бу ерда инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик учун имкониятлар мавжуд”, — деди Русеф.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ривожланаётган мамлакатлар билан бирга технологик бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

“Бу ерга инвестиция киритиб, фақат хомашё билан чекланиб қолмаслик керак. Энди кўряпмизки, дунё янги технологияларнинг истеъмолчисига айланмоқда. Ўз иқтисодиётини юқори технологияли иқтисодиётга айлантира олган давлатлар халқаро ҳамкорликни ҳам кучайтирди. Биз интеграцияни йўлга қўйишимиз керак. Ҳеч бир мамлакат якка ҳолда ривожлана олмайди. Қўшни мамлакатлар билан ва глобал миқёсда ҳамкорликни мустаҳкамлаш стратегик мақсад бўлиши керак. Ўзбекистон яққол мисол, чунки улар шу йўлни танлаган. Уларнинг ҳамкорликка интилишини кўряпмиз”, — дея аниқлик киритди БРИКС Янги тараққиёт банки.

Унинг айтишича, турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш зарур: иқтисодий, молиявий, технологик, институционал. Бундай ҳамкорликка интилиш ҳам Янги тараққиёт банкининг асосий вазифаларидан биридир.

“Биз мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда, ривожланишнинг турли босқичлари, даражалари ва суръатлари асосида ҳамкорликни амалга оширишга интиламиз. Айнан шунинг учун биз сизнинг ишончли ҳамкорингиз бўла оламиз. Биз ёш банкмиз. Бизда бор-йўғи 10 йиллик тарих бор. Бизда иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишланмалар мавжуд: сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, логистика, аэропортлар, автомобиль йўллари, шаҳарсозлик, рақамли ривожланиш, сунъий интеллект ва бошқалар. Карбонсизлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳам устувор вазифаларимиздан”, — деди Русеф.

Қайд этилишича, қурғоқчилик, сув танқислиги ҳам доимий инвестицияларни талаб қилади. Энергетикага ўтиш жараёнлари ҳам банкнинг устувор йўналишлари сирасига киради. Бу борада маҳаллий имкониятлар, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш жуда муҳим.

“Банкимиз миллий банклар билан ишлашга тайёр. Шу билан бирга, давлат-хусусий шерикликни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Марказий Осиё ва БРИКС мамлакатлари ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга. БРИКС ва Ўзбекистон, масалан, сунъий интеллект, биотехнологиялар, қуёш батареялари, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти соҳаларида ҳамкорлик қилиши мумкин. Банкимиз ўз салоҳиятини қўшма билимлар яратишга йўналтирмоқда. Биз бунга капитал сифатида қараймиз. Биз малакали ишчи кучи, яхши бошқарув, тўғри муҳит, ҳукумат, академик доиралар ва илм-фанни бирлаштирган инфратузилмани илгари сурамиз”, — дея қайд этди Дилма Русеф.

Унинг айтишича, ҳамма учун ягона ривожланиш йўли мавжуд эмас. Ҳар бир муваффақият ҳикоясининг ўз йўли бор. Ушбу соҳалардаги ҳамкорлик туфайли банк Ўзбекистонга миллий мақсадларга эришишда ёрдам беришга тайёр экани таъкидланди.
БРИКС — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африканинг давлатлараро бирлашмаси. БРИКС бўйича ҳамкорлар ўртасидаги муносабатлар тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат, шунингдек, очиқлик, прагматизм, бирдамлик, учинчи томонларга қарши қаратилмаслик тамойиллари асосида қурилади. БРИКС фаолиятидаги устувор йўналишлардан бири - дунёда глобал хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял президента Нового банка развития БРИКС Дилму Русеф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0