Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Словакия ҳамкорлик тўғрисида қатор ҳужжатлар имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо тегишли ҳужжатни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида имзолади.
Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, хусусан:
дипломатик кадрлар тайёрлаш тўғрисида;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
энергетика бозорларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
2025-2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
2025-2026 йилларга мўлжалланган стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.
Мирзиёев ва Фицо музокаралари: етакчилар нималарни муҳокама қилишди