TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик ўсмир дзюдочилар Осиё кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунларда Тошкент дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. 8 мамлакатдан спортчилар ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
Юные дзюдоисты Узбекистана заняли первое место в общекомандном зачёте на Кубке Азии
© НОК Узбекистана
Баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 10 та кумуш ва 18 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Юные дзюдоисты Узбекистана заняли первое место в общекомандном зачёте на Кубке Азии
© НОК Узбекистана
Юные дзюдоисты Узбекистана заняли первое место в общекомандном зачёте на Кубке Азии
© НОК Узбекистана
“Алпомиш” муз саройида кечаётган мусобақада бугундан ёшлар тоифасидаги беллашувларга старт берилади.