Ўзбекистонлик дзюдочи Остона “Катта дубулға” турнирида медаль қўлга киритди

© НОК УзбекистанаМухриддин Тиловов - бронзовый призёр "Большого шлема" в Астане
Мухриддин Тиловов - бронзовый призёр Большого шлема в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2025
Oбуна бўлиш
Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири 9-11 май кунлари ўтказилмоқда.
TOШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Дзюдо бўйича Остона шаҳрида старт олган “Катта дубулға” турнирининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мазкур медалга -66 кг вазн тоифасида курашган Муҳриддин Тиловов муаллифлик қилди.
Тиловов чорак финалда нейтрал мақомда курашган Рамазон Абдуллаевга имкониятни бой берди. У ўтиш босқичида мезбон Бауржан Нарбаевдан, учинчи ўрин учун баҳсда эса хитойлик Зиянг Сюедан устун келди.
Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири 9-11 май кунлари ўтказилмоқда. Дунёнинг 45 мамлакатидан ташриф буюрган дзюдочилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда медаллар учун кураш олиб бормоқда.
Дзюдоисты завершили турнир Большого шлема в Душанбе с пятью медалями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2025
Дзюдо: ўзбекистонлик спортчилар “Катта дубулға” турнирини 5 та медаль билан якунлашди
Янгиликлар лентаси
0