ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРдаги Александрополни озод қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Марказ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳал қилувчи ҳаракатлари билан Донецк Халқ Республикасидаги Александрополь аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Гуруҳ жангчилари ДХРнинг Шевченко Первое, Попов Яр, Новоэкономическое, Димитров ва Красноармейск туманларидаги саккизта Украина бригадаси тузилмаларига зарба беришди.
Душманнинг йўқотишлари:
490 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар;
танк;
иккита жанговар зирҳли машина;
14 та автомобиль;
артиллерия қуролини ташкил қилди.
Россия ҳарбийлари украиналик жангариларга тегишли ўқ-дорилар омборини ҳам йўқ қилди.