Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Польшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Кеча ўтказилган финал жангларининг барчасида ўзбекистонлик эркак боксчилар ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди.

Узбекские боксеры триумфально завершили этап Кубка мира в Польше.
Еттинчи финалчи Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медаль:
-57 кг: Хуморабону Мамажонова.
Бронза медаль:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Ғофуржон Тоҳиров.
Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Таққослаш учун, жамоанинг Бразилияда ўтган дастлабки босқичда жамғарган олтин медаллари 5 тани ташкил этган эди.
Бокс бўйича Жаҳон кубоги: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди