Бокс бўйича Жаҳон кубоги: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанцы завоевали 5 золотых медалей на Кубке мира по боксу в Бразилии
Узбекистанцы завоевали 5 золотых медалей на Кубке мира по боксу в Бразилии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2025
Oбуна бўлиш
Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Бундай натижа билан йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Натижалар:
Олтин медаль: -50 кг: Асилбек Жалилов, -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев, -80 кг: Жавоҳир Умматалиев, -90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев, +90 кг: Жаҳонгир Зокиров;
Кумуш медаль: -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов, -85 кг: Акмалжон Исроилов;
Бронза медаль: -60 кг: Мадияр Данияров.
Семь боксеров из Узбекистана пробились в финал Кубка мира в Бразилии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2025
Бокс бўйича Жаҳон кубоги: умумий ҳисобда 7 нафар Ўзбекистон вакили финалга чиқди
Янгиликлар лентаси
0