Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади

Бўлажак икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, қардош Қозоғистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Савдо, саноат кооперацияси, самарали логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданий алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган икки томонлама амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мирзиёев ва Тоқаев Олмаотада норасмий учрашув ўтказди