Ҳаж-2025: ўзбекистонлик дастлабки зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

“Ҳаж-2025” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бугун муборак ҳаж сафарини ният қилган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Мадинага жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида зиёратчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар иштирокида кузатилди.

“Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж-2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетишди”, — дейилади хабарда.

1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Эслатиб ўтамиз, 28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади — тафсилотлар