https://sputniknews.uz/20250422/haj-va-umra-yagona-portali-hamda-uning-mobil-ilovasi-ishlab-chiqiladi--tafsilotlar-48990590.html
“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади — тафсилотлар
“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ҳажга борувчиларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умрага юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади. 22.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-22T15:09+0500
2025-04-22T15:09+0500
2025-04-23T13:33+0500
жамият
ўзбекистон
янги фармон
ҳаж
умра
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/13/27279922_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_533addcbedf8195cd5db12fa46fcc197.jpg
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 21 апрель куни президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган. Президент "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. Порталда: Шунингдек, ҳужжат билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди. Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди. Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади. Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250116/haj-2025-mino-arafot-muzdalifa-47574317.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/13/27279922_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_8ea8a3fe2a955c8ccb0a5e47d1ce511d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, янги фармон, ҳаж, умра
жамият, ўзбекистон, янги фармон, ҳаж, умра
“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади — тафсилотлар
15:09 22.04.2025 (янгиланди: 13:33 23.04.2025) Ҳажга борувчиларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умрага юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади.
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 21 апрель куни президент томонидан имзоланган тегишли фармонда
назарда тутилган. Президент "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.
“Фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.
Шунингдек, ҳужжат билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.
Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади. Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.