https://sputniknews.uz/20250116/haj-2025-mino-arafot-muzdalifa-47574317.html
Ҳаж-2025: зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади
Ҳаж-2025: зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси вакиллари “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашди. 16.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-16T12:16+0500
2025-01-16T12:16+0500
2025-01-16T12:16+0500
жамият
саудия арабистони
дин ишлари бўйича қўмита
ўзбекистон мусулмонлари идораси
умра
ҳаж
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/10/47573963_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_2ea09505993e09a7a282865e378d0f2f.jpg
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний Саудия Арабистонида мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда. Бундан кўзланган мақсад “Ҳаж-2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлашдан иборат. Қайд этилишича, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур муассаса турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланади. Мулоқотда қуйидагилар кўриб чиқилди:
https://sputniknews.uz/20250112/ozbekiston-delegatsiya-haj-umra-47519528.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/10/47573963_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_45dbd9e4463773f4de2bf2924278bdac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, саудия арабистони, дин ишлари бўйича қўмита, ўзбекистон мусулмонлари идораси , умра, ҳаж
жамият, саудия арабистони, дин ишлари бўйича қўмита, ўзбекистон мусулмонлари идораси , умра, ҳаж
Ҳаж-2025: зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади
Ўзбекистон делегацияси вакиллари “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашди.
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний Саудия Арабистонида мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда.
Бундан кўзланган мақсад “Ҳаж-2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлашдан иборат.
“Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур муассаса турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланади.
Мулоқотда қуйидагилар кўриб чиқилди:
ҳар бир ҳожи учун Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш;
Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сэндвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш;
чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш;
уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлаш;
Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш.