“Ҳаж-2025” мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПаломники во время хаджа совершают обход вокруг Каабы в мечети Масджид аль-Харам в Мекке

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Oбуна бўлиш
28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар 3 та авиакомпания томонидан амалга оширилади.
Таъкидланишича, Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
эмлаш ишлари олиб борилди;
гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.