Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги

Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон етакчиси “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон етакчиси “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Бу муаззам обида урушда Ўзбекистон халқи чеккан азоб-уқубатлар, матонат ва йўқотишларнинг ифодасидир.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8
“Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани уларнинг жасоратидан далолат беради.
Ғалабага аланга оралаб: ўзбекистонлик фронт аскарларининг ҳаётий ҳикоялари
Мамлакат уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланган, жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, кийим ва озиқ-овқатлар етказиб турилган.
Оғир шароитга қарамай, ўзбек халқи уруш ҳудудларидан кўчириб келинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани ўз бағрига олиб, меҳр кўрсатган.
Омон қолган болалар: Қандай қилиб Ўзбекистон қамалда бўлганлар учун иккинчи уйга айланди?
“Булар чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай мураккаб ва шонли ғалабага муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Бу қаҳрамонликларни ҳеч қачон унутмаслигимиз, ёшларимизга етказишимиз керак. Айниқса, ҳозирги таҳликали замонда бунинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг 19 февралдаги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳам иштирок этиб, мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.
Давлатимиз раҳбари боғда ўрнатилган “Хотира нури” композициясини ҳам кўздан кечирди. У Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо этилган. Монумент парвоз қилаётган икки қуш шаклида бўлиб, катта ва ёш авлодлар ўртасидаги ворисийликни ифодалайди.
Асар тарихий мерос ва замонавий санъатни ўзида мужассам этган. Унга QR-ҳавола ўрнатилган бўлиб, ташриф буюрувчилар мажмуа ва уруш қаҳрамонлари ҳақида ўқиши, “Хотира нури” китобини юклаб олиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев навестил участников Второй мировой войны и трудового фронта. На встрече глава государства поздравил их с праздником.
Шунингдек, мамлакат етакчиси Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларини ҳам зиёрат қилиб, байрам билан табриклади.
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи дастури маълум бўлди