ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин президент Владимир Путиннинг таклифига биноан 7-10 май кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
Хитой раҳбари Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
“Музокаралар чоғида ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.