ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир. Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Вазирлик фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишни сўраб қолган.