ТИВ: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2025
Oбуна бўлиш
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир. Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Вазирлик фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишни сўраб қолган.
Ўзбекистон фуқаролари учун БААда виза режими қайта жорий этилиши мумкин
Безвизовые_страны_для_граждан_Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?
Янгиликлар лентаси
0