Ўзбекистон Бошқирдистонга айрим маҳсулотларни экспорт қилишни бошлайди

Ўзбекистон ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги ўзаро савдо 11,8 фоизга ўсди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон Бошқирдистонга мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни бошлайди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Бошқирдистон бош вазири ўринбосари – саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Бошқирдистон саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини, хусусан, 2024 йил якунига кўра ўзаро савдо 11,8 фоизга ўсганлигини қайд этишди.
“Бошқирдистон Республикасига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Бошқирдистон саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, ҳудудлараро мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, станоклар ишлаб чиқариш, енгил саноат, кадрлар ва технологиялар алмашинуви йўналишлари кўриб чиқилди.