Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида ТИВ раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Президент Узбекистана принял министра иностранных дел России
“Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Президент Узбекистана принял министра иностранных дел России
Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ошмоқда.
Ҳудудлар ва етакчи саноат корхоналарининг кооперацияси кучаймоқда.
Маданият, санъат, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Сергей Лавров иштирокидаги матбуот анжумани — видео