https://sputniknews.uz/20250423/shavkat-mirziyoev-sergey-lavrov-uchrashuv-49012150.html
Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2025-04-23T15:13+0500
2025-04-23T15:13+0500
2025-04-23T15:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
самарқанд
шавкат мирзиёев
сергей лавров
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/17/49011167_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a62fade16fe6c2b42e9bb7eadd700e48.jpg
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида ТИВ раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20250423/sergey-lavrov-saidov-matbuot-anjuman-49008792.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/17/49011167_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f3c20e3df949aa261694b316df3593a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев россия федерацияси ташқи ишлар вазири сергей лавров
шавкат мирзиёев россия федерацияси ташқи ишлар вазири сергей лавров
Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида ТИВ раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
“Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ошмоқда.
Ҳудудлар ва етакчи саноат корхоналарининг кооперацияси кучаймоқда.
Маданият, санъат, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.