TOШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари сулҳ тугаганидан кейин махсус ҳарбий операцияни ўтказишда давом этмоқда, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Россия ҳарбийлари ўт очишни тўхтатиш режими тугаганидан кейин махсус операцияни давом эттирди.
Россия президенти Владимир Путин томонидан 19 апрель куни эълон қилинган Пасха сулҳи 21 апрель соат 00:00гача давом этди.
“Ўт очишни тўхтатиш режими тугаши билан Россия Федерацияси Қуролли Кучлари махсус ҳарбий операция ўтказишни давом эттирди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.
Пасха сулҳига қарамай, Украина Қуролли Кучлари артиллериядан ўқ узишни ва қўшинлар позициялари ва фуқаролик объектларига учувчисиз учадиган аппарат зарбаларини беришни давом эттирди. Айни вақтда, бир кун аввал Украина қўшинлари ўт очишни тўхтатишга қарамай, Россия шаҳарларига зарба беришда давом этган.
Ўт очишни тўхтатиш даврида Украина қўшинлари томонидан 4900 та қоидабузарлик қайд этилган.