Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ўзбекистон Украинадаги Пасха сулҳини олқишлайди — ТИВ

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с надписью МИД Узбекистана
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2025
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Пасха муносабати билан барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюрди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинада Пасха байрами сулҳини тинчлик йўлидаги муҳим қадам сифатида олқишлайди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхонов маълум қилди.
“Албатта, биз ҳар қандай ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилганини олқишлаймиз ва уни барқарор тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим қадам деб биламиз”, — деди Бурханов РИА Новости агентлигига Россия президентининг ташаббусини шарҳлаб.
ТИВ матбуот котиби таъкидлаганидек, Ўзбекистон ТИВ доимий равишда низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори ва томонларни “ўзаро ҳурмат ва инсонпарварлик руҳида мулоқотни давом эттириш”га чақиради.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин кеча, 19 апрель куни Пасха муносабати билан барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюрди. Сулҳ Москва вақти билан соат 18:00 дан бошланган ва якшанба куни тун яримгача, яъни душанба бошлангунча давом этади.

“Гуманитар нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, бугун соат 18:00 дан якшанбадан душанбага қадар ярим тунгача Россия томони Пасха сулҳини эълон қилади. Бу муддат учун барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини буюраман”, — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россия Украина томони ундан ўрнак олади ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади, деб тахмин қилмоқда. Шунингдек, ўт очишни тўхтатиш келишувининг бориши Украина келишувга эришишни қанчалик хоҳлаётганини кўрсатади.
Украина Қуролли Кучлари энергетика объектларига ҳужум қилиш бўйича мораторийни 100 мартадан ортиқ бузган.
Янгиликлар лентаси
0