Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўшинлари Пасха сулҳини бузди — Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишОсвобожденные территории на Красноармейском направлении СВО
Освобожденные территории на Красноармейском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2025
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучлари Пасха сулҳини бузгани ҳақида хабар берди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Украина қўшинлари президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган Пасха сулҳининг бошланишидан буён ўт очишни тўхтатиш тартибини бир неча бор бузди.
“Пасха байрами сулҳ эълон қилинганига қарамай, Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари тунда Донецк Халқ Республикасининг Сухая-Балка ва Богатир аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия қўшинлари позицияларига ҳужум қилишга уринди, улар қайтарилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, тунда Украина Қуролли кучлари 48 та дрондан, шу жумладан, Қрим ҳудудида биттадан фойдаланган. Душман шунингдек, рус армиясининг позицияларига ўқ ва миномётлардан 444 марта ўқ узди, квадрокоптерлар билан 900 марта зарба берди ва турли ўқ-дориларни ташлади.
Душман шунингдек, Брянск, Курск ва Белгород вилоятларининг чегара ҳудудларига ҳам ҳужум қилди: 12 та ўқ отиш, 33 та учувчисиз ҳаво зарбаси ва 7 та ўқ-дорилар.
“Оқибатда тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар, шунингдек, фуқаролик объектларига етказилган зарарлар кузатилмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, махсус ҳарбий операция зонасидаги Россия қўшинларининг барча гуруҳлари 19 апрель куни соат 18:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий риоя қилди ва аввал эгаллаб олинган чизиқ ва позицияларда қолди, дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин кеча, 19 апрель куни Пасха муносабати билан барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюрди. Сулҳ Москва вақти билан соат 18:00 дан бошланган ва якшанба куни тун яримгача, яъни душанба бошлангунча давом этади.
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ўзбекистон Украинадаги Пасха сулҳини олқишлайди — ТИВ
Янгиликлар лентаси
0