ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонидаги Осиё кубогида мезбон жамоани 2:0 ҳисобида мағлуб этди, дея хабар берди Миллий олимпия ыщмитаси матбуот хизмати.
Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубоги ўз якунига етди.
“Финалгача ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда ҳам чиройли ғалабага эришди”, — дейилади хабарда.
2-таймни икки ўйинчи кам бўлиб ўтказганига қарамай, йигитлар чемпионлик ўйинида мезбонларни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоанинг голларига Муҳаммад Ҳакимов ва Садриддин Ҳасановлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа, жамоа ушбу ёш тоифасидаги иккинчи чемпионликка эришди.