Футбол: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси КХДРни мағлуб этди ва Осиё кубоги финалига йўл олди
09:53 18.04.2025 (янгиланди: 10:08 18.04.2025)
© Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии

© Ассоциации футбола Узбекистана
Oбуна бўлиш
Голлар Садриддин Ҳасанов, Жамшидбек Рустамов, Абубакир Шукуруллаев томонидан киритилди.
TOШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўз тарихида учинчи бор Осиё кубоги финалига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ёшлар ярим финалда КХДР ўсмирларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Голлар Садриддин Ҳасанов, Жамшидбек Рустамов, Абубакир Шукуруллаев томонидан киритилди.
© Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии

Сборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии
© Ассоциации футбола Узбекистана
© Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии

Сборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии
© Ассоциации футбола Узбекистана
“Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик”, - деди терма жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
Садриддин Ҳасанов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танланди.
© Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии

Сборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии
© Ассоциации футбола Узбекистана
“Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пеналтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз”, - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси Садриддин Ҳасанов.
© Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии

Сборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии
© Ассоциации футбола Узбекистана
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Ўйин 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида бошланади.