Ўзбек хоккейида яна тарихий натижа: миллий терма жамоа Арманистонда жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия устидан 18:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистонда ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўз дивизионида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.
Навбатдаги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия устидан 18:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Национальная сборная Узбекистана по хоккею выиграла Чемпионат Мира в своём дивизионе
“19 апрель - ўзбек хоккейи учун тарихий кун. Малайзия терма жамоасини 18:3 ҳисобида мағлубиятга учратган хоккейчиларимиз IV дивизион чемпионлигини қўлга киритиб, навбатдаги жаҳон чемпионатида III дивизион "B" гуруҳига йўлланмани қўлга киритди”, - дейилади хабарда.
Национальная сборная Узбекистана по хоккею выиграла Чемпионат Мира в своём дивизионе
Энди йигитлар 2026 йил III дивизионнинг "B" гуруҳида қатнашишади.
Ўзбекистонлик хоккейчилар мусобақа жадвалида Арманистон, Индонезия, Кувайт, Эрон ва Малайзия жамоаларини ортда қолдирди.
Национальная сборная Узбекистана по хоккею выиграла Чемпионат Мира в своём дивизионе
Шу тариқа, миллий терма жамоа Таиландда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз дивизионида олтин медални қўлга киритган ва кейинги дивизионга йўлланма олган U-18 жамоасининг муваффақиятини такрорлади.
Национальная сборная Узбекистана по хоккею выиграла Чемпионат Мира в своём дивизионе
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар тарихий ғалабани қўлга киритди