Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина МСК можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди

МСК: Украинага сайловларни ташкиллаштириш учун уч ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Украина Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Олег Диденко можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости Испания нашрига таяниб, хабар берди.
Диденконинг таъкидлашича, можаро тугаганидан кейин етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш каби кўринмаслиги учун мамлакатда сайловлар муддатини ҳаддан ташқари кечиктирмаслик керак.

"Биз урушдан кейинги сайловларга қўлимиздан келганича тайёргарлик кўришимиз керак... етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш каби кўринмаслиги учун муддатларни ҳаддан ташқари узайтирмаслик керак", — деди Диденко ОАВга берган интервьюсида.

Марказий сайлов комиссияси раҳбарининг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украинага сайловларни ташкиллаштириш учун уч ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.
Владимир Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинган. Зеленский сайловлар ҳозир ўз вақтида эмаслигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин маълум қилганидек, Украина Конституциясига кўра, Украина президенти ҳарбий ҳолат шароитида ҳам ўз ваколатларини узайтириш ҳуқуқига эга эмас. Фақат Рада, яъни мамлакат парламенти ваколатларини кенгайтириш ҳуқуқига эга. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади ва Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизгача тушиб кетганини маълум қилганди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киев ҳали ҳам Россия билан музокараларни тақиқлайди — Песков