https://sputniknews.uz/20250417/ukraina-msk-mojaro-saylovlar-48924027.html
Украина МСК можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди
Украина МСК можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Марказий сайлов комиссияси раҳбари Диденко можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости Испания нашрига таяниб, хабар берди.
2025-04-17T15:00+0500
2025-04-17T15:00+0500
2025-04-17T15:00+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1112/63/11126370_0:156:3000:1844_1920x0_80_0_0_dd479fb087d376af9698dd8a8b2feb35.jpg
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Украина Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Олег Диденко можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости Испания нашрига таяниб, хабар берди. Диденконинг таъкидлашича, можаро тугаганидан кейин етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш каби кўринмаслиги учун мамлакатда сайловлар муддатини ҳаддан ташқари кечиктирмаслик керак. Марказий сайлов комиссияси раҳбарининг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украинага сайловларни ташкиллаштириш учун уч ойдан кўпроқ вақт керак бўлади. Владимир Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинган. Зеленский сайловлар ҳозир ўз вақтида эмаслигини айтди. Россия президенти Владимир Путин маълум қилганидек, Украина Конституциясига кўра, Украина президенти ҳарбий ҳолат шароитида ҳам ўз ваколатларини узайтириш ҳуқуқига эга эмас. Фақат Рада, яъни мамлакат парламенти ваколатларини кенгайтириш ҳуқуқига эга. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади ва Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизгача тушиб кетганини маълум қилганди.
https://sputniknews.uz/20250416/kiev-rossiya-muzokara-taqiq-peskov-48911115.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1112/63/11126370_167:0:2834:2000_1920x0_80_0_0_e9f6666561832af5633ce9c048f70925.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина марказий сайлов комиссияси диденко сайловлар
украина марказий сайлов комиссияси диденко сайловлар
Украина МСК можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди
МСК: Украинага сайловларни ташкиллаштириш учун уч ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Украина Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Олег Диденко можародан кейин сайловларни кечиктирмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости Испания нашрига таяниб,
хабар берди. Диденконинг таъкидлашича, можаро тугаганидан кейин етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш каби кўринмаслиги учун мамлакатда сайловлар муддатини ҳаддан ташқари кечиктирмаслик керак.
"Биз урушдан кейинги сайловларга қўлимиздан келганича тайёргарлик кўришимиз керак... етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш каби кўринмаслиги учун муддатларни ҳаддан ташқари узайтирмаслик керак", — деди Диденко ОАВга берган интервьюсида.
Марказий сайлов комиссияси раҳбарининг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украинага сайловларни ташкиллаштириш учун уч ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.
Владимир Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинган. Зеленский сайловлар ҳозир ўз вақтида эмаслигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин маълум қилганидек, Украина Конституциясига кўра, Украина президенти ҳарбий ҳолат шароитида ҳам ўз ваколатларини узайтириш ҳуқуқига эга эмас. Фақат Рада, яъни мамлакат парламенти ваколатларини кенгайтириш
ҳуқуқига эга. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади ва Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизгача тушиб кетганини
маълум қилганди.