“Эрмитажнинг лабораторияларни ташкил этишда юз йилдан ортиқ тажрибаси бор. Менимча, буларнинг барчаси айнан Ўзбекистонда бўлиши жуда муҳим. Таклиф этилган реставраторлар бўлган, аммо бу борада ўз мутахассислари бўлиши муҳимроқ. Биз лабораториянинг тузилишини бироз ўзгартиришни таклиф қилдик, чунки реставрация бўлимининг асосий қисми тадқиқот бўлими бўлишини режалаштирмоқдамиз. Бу лабораторияда физиклар, кимёгарлар, иқлимшунос ва микробиологлар фаолият юритади”, — деди Малкиель.
“Ўзбекистонда мавжуд деярли барча материаллар устида иш олиб борилади. Жумладан, гилам ва матолар, китоб ва қўлёзмалар, тош ва ҳайкаллар, металл ва тангалар ҳамда бошқа кўплаб йўналишлардаги ашёлар реставрация қилинади. Биз йўл харитасини туздик ва таклифлар киритдик. Энди Ислом цивилизацияси маркази танлови асосида кейинги ҳаракатлар белгиланади”, — дея қўшимча қилди Малкиель.