Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади

© УзАБухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик талаба, магистр ва профессор-ўқитувчилар учун Эрмитажга стажировкалар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади, дея хабар берди ЎзА.
Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Санкт-Петербургнинг Выборг шаҳрида ташкил этилган “Бухоро амирларининг чор Россияси императорларига ҳадялари” деб номланган халқаро кўргазмада қатнашди.
Унда Эрмитаж музейининг Выборг шаҳридаги филиали раҳбари, халқаро кўргазма ташкилотчилари ва музей ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Айтилишича, кўргазмадан жой олган Бухоро амирлиги, Ўрта Осиё хонликлари, Хива ва Қўқон хонликларидан Россия императорига ҳадя қилинган совғалар, тарихий шарт-шароит сабаб олиб келинган буюмларни кўздан кечиришди.
© УзАБухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
В Бухаре пройдет первая выставка Эрмитажа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.

“33 экспонат илк бор омма эътиборига ҳавола этилди. Ишчи гуруҳ раҳбари яқин фурсатда Эрмитаж билан ҳамкорликда ушбу халқаро кўргазмани Бухоро шаҳрида ташкил этиш таклифини илгари сурди”, - дейилади хабарда.

© УзАБухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
В Бухаре пройдет первая выставка Эрмитажа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
Делегация аъзолари Россия давлат Эрмитажи директори Михаил Пиотровский билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида учрашди. Унда археология, музейшунослик, реставрация масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

“Учрашув давомида Бухорода “Эрмитаж кунлари” кўргазмасини ташкил этишга, шунингдек, ушбу йўналишдаги талаба, магистр, профессор-ўқитувчилар учун Эрмитажга стажировкалар ташкил этишга келишилди”, - дейилади хабарда.

© УзАБухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
В Бухаре пройдет первая выставка Эрмитажа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади.
Шунингдек, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети олимлари билан илмий ҳамкорлик қилиш, қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0