Россия Ислом цивилизацияси марказида реставрация бўйича лаборатория очишни таклиф этди

© Пресс-служба Академии наук УзбекистанаРеставрация древних рукописей
Реставрация древних рукописей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2025
Oбуна бўлиш
Россия давлат Эрмитажи музейи: Ўзбекистонда археологик экспедициялардан олинган ашёларни реставрация марказида тиклаш имконияти пайдо бўлади.
TOШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида махсус реставрация бўлими ташкил этилади, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
Лойиҳа бўйича Россия давлат Эрмитажи музейи бўлим бошлиғи Игорь Малкиель ўз тақдимотини намойиш этди.
Қайд этилишича, Эрмитаж музейида сақланаётган Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид экспонатларни марказ экспозициясига олиб келиш ва шу билан бирга Марказда махсус йирик лаборатория ташкил этилиши кутилмоқда.

“Эрмитажнинг лабораторияларни ташкил этишда юз йилдан ортиқ тажрибаси бор. Менимча, буларнинг барчаси айнан Ўзбекистонда бўлиши жуда муҳим. Таклиф этилган реставраторлар бўлган, аммо бу борада ўз мутахассислари бўлиши муҳимроқ. Биз лабораториянинг тузилишини бироз ўзгартиришни таклиф қилдик, чунки реставрация бўлимининг асосий қисми тадқиқот бўлими бўлишини режалаштирмоқдамиз. Бу лабораторияда физиклар, кимёгарлар, иқлимшунос ва микробиологлар фаолият юритади”, — деди Малкиель.

Унинг сўзларига кўра, жами тўққизта лаборатория бўлади. Булар орасида фиксация учун фотолаборатория, сканерлаш ва моделлаштириш имкониятига эга 3D марказ ҳам бор. Бу ерда реставраторлар виртуал реставрация ва реконструкция билан шуғулланади.

“Ўзбекистонда мавжуд деярли барча материаллар устида иш олиб борилади. Жумладан, гилам ва матолар, китоб ва қўлёзмалар, тош ва ҳайкаллар, металл ва тангалар ҳамда бошқа кўплаб йўналишлардаги ашёлар реставрация қилинади. Биз йўл харитасини туздик ва таклифлар киритдик. Энди Ислом цивилизацияси маркази танлови асосида кейинги ҳаракатлар белгиланади”, — дея қўшимча қилди Малкиель.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда кўплаб археологик экспедициялар ўтказилмоқда ва улардан олинган ашёларни айнан шу реставрация марказида тиклаш имконияти пайдо бўлади.
Қайд этилишича, агар Россия томони таклиф этган кўринишда қурилса, марказдаги реставрация бўлими майдони тахминан минг квадрат метрни ташкил этади.
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0