Тожикистондаги зилзила оқибатида 100 тага яқин уй вайрон бўлди

Марказ: республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тожикистон шарқида якшанба куни юз берган кетма-кет ер силкинишлари натижасида 94 та уй бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг инқирозли вазиятларни бошқариш маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган.
Агентлик манбасига кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхона вайрон бўлган ёки шикастланган.
Тожикистон Миллий фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, 13 апрель куни соат 09:24 да мамлакат ҳудудида кучли зилзила қайд этилган. Унинг эпицентри Душанбедан 160 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, 5-6 балл, Рашт вилоятида 4-5 балл, Душанбе шаҳрида 3 баллни ташкил этган. 4 магнитудали иккинчи зилзила 12:14 да содир бўлган. Учинчиси 3 магнитудали 13:33 да қайд этилган.
Цифровой сейсмограф, архивное фото
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига асосан мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида республика комиссияси тузилди. Комиссия вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилишича, бугун тонгда Тожикистонда навбатдаги ер силкиниши кузатилди. Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл. Магнитуда: 4,2.
Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди