Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

© AP Photo / IRWIN FEDRIANSYAHУченый указывает на показания сейсмографа
Ученый указывает на показания сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2025
Oбуна бўлиш
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази: эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бугун, 13 апрель куни, соат 9:24 да Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.
Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,8. Чуқурлиги эса 10 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентри: Тоғли Бадахшон.
“Тожикистонда зилзила содир бўлди. Эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 266 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистонда сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
Сурхандарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Янгиликлар лентаси
0