https://sputniknews.uz/20250414/tojikiston-zilzila-48867171.html
Тожикистондаги зилзила оқибатида 100 тага яқин уй вайрон бўлди
Тожикистондаги зилзила оқибатида 100 тага яқин уй вайрон бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Марказ: республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган. 14.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-14T11:11+0500
2025-04-14T11:11+0500
2025-04-14T12:24+0500
дунё янгиликлари
дунёда
тожикистон
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48872706_0:137:3152:1910_1920x0_80_0_0_6f7a6d159e6bafaaf80db13f6ff6f022.jpg
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тожикистон шарқида якшанба куни юз берган кетма-кет ер силкинишлари натижасида 94 та уй бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг инқирозли вазиятларни бошқариш маркази маълум қилди. Қайд этилишича, республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган. Агентлик манбасига кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхона вайрон бўлган ёки шикастланган. Тожикистон Миллий фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, 13 апрель куни соат 09:24 да мамлакат ҳудудида кучли зилзила қайд этилган. Унинг эпицентри Душанбедан 160 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, 5-6 балл, Рашт вилоятида 4-5 балл, Душанбе шаҳрида 3 баллни ташкил этган. 4 магнитудали иккинчи зилзила 12:14 да содир бўлган. Учинчиси 3 магнитудали 13:33 да қайд этилган. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига асосан мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида республика комиссияси тузилди. Комиссия вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради. Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилишича, бугун тонгда Тожикистонда навбатдаги ер силкиниши кузатилди. Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл. Магнитуда: 4,2.
https://sputniknews.uz/20250413/tojikiston-zilzila-ozbekiston-48858218.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48872706_211:0:2942:2048_1920x0_80_0_0_a322dbfec66bfaa6c97eac287987fed9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, тожикистон, зилзила
дунё янгиликлари, дунёда, тожикистон, зилзила
Тожикистондаги зилзила оқибатида 100 тага яқин уй вайрон бўлди
11:11 14.04.2025 (янгиланди: 12:24 14.04.2025) Марказ: республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган.
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тожикистон шарқида якшанба куни юз берган кетма-кет ер силкинишлари натижасида 94 та уй бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг инқирозли вазиятларни бошқариш маркази
маълум қилди. Қайд этилишича, республиканинг Рашт вилоятидаги зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлган.
Агентлик манбасига кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхона вайрон бўлган ёки шикастланган.
Тожикистон Миллий фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, 13 апрель куни соат 09:24 да мамлакат ҳудудида кучли зилзила қайд этилган. Унинг эпицентри Душанбедан 160 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, 5-6 балл, Рашт вилоятида 4-5 балл, Душанбе шаҳрида 3 баллни ташкил этган. 4 магнитудали иккинчи зилзила 12:14 да содир бўлган. Учинчиси 3 магнитудали 13:33 да қайд этилган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига асосан мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида республика комиссияси тузилди. Комиссия вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази
маълум қилишича, бугун тонгда Тожикистонда навбатдаги ер силкиниши кузатилди. Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл. Магнитуда: 4,2.