Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган аниқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқотининг юқори мансабдор шахслари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Марказий Осиёнинг барча давлатларидан делегациялар, шунингдек, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон, Саудия Арабистони ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши вакиллари иштирок этди.
Заседание старших должностных лиц в рамках формата Стратегического диалога "Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств Залива"
Суҳбат чоғида икки минтақа ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли масалалар, хусусан, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама қилинди.
Йиғилишни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Нажиб Ал-Бадр, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби ўринбосари Али Ал-Увайшик очиб берди.
Заседание старших должностных лиц в рамках формата Стратегического диалога "Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств Залива"
Йиғилишда турли йўналишларда ҳудудлар ўртасидаги шериклик муносабатларини чуқурлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган аниқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама механизмларини фаол ривожлантириш ва Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.
Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди билан учрашди