Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 15-ғалабасига эришди

У оғир вазн тоифасида украиналик Игор Шевазуцкий билан тўқнаш келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 15-ғалабасига эришди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида асосий воқеаларидан бири ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов ўртасидаги жанг бўлди. У оғир вазн тоифасида украиналик Игор Шевазуцкий билан тўқнаш келди.

"Баҳодир Жалолов украиналик Игор Шевазуцкийни 3-раундда нокдаунга учратди ва профессионал боксдаги 15-ғалабасига эришди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўтган йили ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлади.