ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.