Мирзиёев ва Алиев иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2025
Oбуна бўлиш
Етакчилар иқтисодий ҳамкорлик йили доирасида биргаликда самарали ишлар олиб борилаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар мулоқотда бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини баҳор айёми - Наврўз билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
“Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг энг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Ўтган йил август ойида Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифида эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорлик бўйича режаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ҳамкорлик йили доирасида биргаликда самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва кўплаб бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.
Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама саммитлар режасини кўриб чиқишди.
В Навоийской области строится крупная ветроэлектростанция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон “яшил” энергетика соҳасида шерик бўлди
Янгиликлар лентаси
0