Ўзбекистонлик курашчи қизлар Иорданиядаги Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлади

Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари якунига етди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик курашчи қизлар Иорданияда ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари якунига етди. Баҳсларда ўзбекистонлик 18 ёшли Шаҳзода Алланиязова (-65 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Бугундан эркин кураш баҳсларига навбат берилади. Унда гиламга чиқадиган 5 нафар Ўзбекистон вакиллари ва уларнинг илк рақиблари қуйидагича:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев - Жаёнг Ан (Корея) / Раҳат Калжан (Қозоғистон);
-65 кг: Умиджон Жалолов - Каисие Танабе (Япония);
-70 кг: Бегижон Қўлдошев - Ширмуҳаммет Бекиев (Туркманистон);
-79 кг: Асадбек Каримов - Чандермоҳан (Ҳиндистон);
-97 кг: Махсут Вейсалов - Ганхуяг Ганбатар (Мўғулистон).
Ўзбекистонлик курашчилар Иорданиядаги ОЧнинг илк кунида 4 та медалга эга чиқди