Мирзиёев Қозоғистонда қандай кутиб олинди?

Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Алматы
Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Алматы
Давлат раҳбарини Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Алматы
Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Алматы
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Алматы
Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди