Мирзиёев раислигида атом энергетикаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Йиғилишда катта қувватли атом электр станциясининг техник-иқтисодий жиҳатлари ҳамда уни барпо этиш режалари кўриб чиқилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга атом энергетикасини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
2035 йилда Ўзбекистонда электр истеъмоли 121 миллиард киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Шу боис энергетикани барча йўналишларда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.
Главе государства доложено о ходе выполнения задач, направленных на развитие атомной энергетики в стране
2030 йилга бориб жами генерацияда “яшил” энергия улушини 50 фоизга етказиш режалаштирилган. Узоқ муддатда атом энергияси базавий манбалардан бирига айланиши кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда кичик қувватли атом электр станцияси қуриш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Уни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда “йўл харитаси” тайёрлаш мақсадида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари ўтказилди.
Главе государства доложено о ходе выполнения задач, направленных на развитие атомной энергетики в стране
Халқаро атом энергияси агентлиги билан 2025-2027 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Бўлажак станция қурилишининг ҳар бир босқичи – лойиҳалаштиришдан то битгунга қадар Халқаро атом энергияси агентлигининг қатъий назорати остида бўлади, жаҳоннинг энг илғор тажрибалари ва хавфсизлик талаблари татбиқ этилади.
Йиғилишда мутасаддилар лойиҳанинг бориши, ҳамкорлар билан музокаралар юзасидан ахборот берди. Рухсатномалар олиш ва молиялаштириш масалалари, шунингдек, катта қувватли атом электр станциясининг техник-иқтисодий жиҳатлари ҳамда уни барпо этиш режалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон 2030 йилга бориб “яшил энергия” улушини 50 фоиздан оширади