Ўзбекистон 2030 йилга бориб “яшил энергия” улушини 50 фоиздан оширади

© Sputnik / Алексей ПавлишакВетрогенераторы
Ветрогенераторы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёевга атом энергетикаси соҳасидаги ишлар бўйича ахборот берилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб жами генерацияда “яшил энергия” улуши 50 фоиздан оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикада анъанавий генерациядан ташқари, қарийб 4 гигаваттли муқобил қувватлар ишга туширилди ва “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди.

“Келгуси беш йилда яна 25 гигаваттли қайта тикланувчи энергия манбалари барпо этилади. Буларнинг ҳисобига йилига 64 миллиард киловатт соат “яшил” энергия олинади. Умуман, 2030 йилга бориб юртимизда жами генерацияда “яшил энергия” улушини 50 фоиздан ошириш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.

Бугунга келиб, дунёдаги жами генерациянинг 42 фоизи муқобил энергиядир. Ҳозирги кунда дунёда 375 гигаваттли 417 та атом реакторлари ишлатилмоқда.
Мамлакатда уран захираси борлигидан фойдаланиб, узоқ муддатга мўлжалланган қувват ташкил этиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта Яшил макон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2025
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0