TOШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда. У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией, посвященной совершенствованию системы поддержки талантливой молодежи.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Жорий йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.
Президентнинг яна бир ташаббусига мувофиқ, ёшларни Американинг “Печак лигаси” (The Ivy League) университетларига тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилинади. Бу йил дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади. Уларга президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи бириктирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией, посвященной совершенствованию системы поддержки талантливой молодежи.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўқувчилар Ренессанс оромгоҳида йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.
Чет элда ўқиган ёшларни ватанда ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш борасида “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда. У орқали хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади. Ҳар йили 25 майда ҳамжамият қурултойи ўтказилиб, унда таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибаси каби мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни тизимли йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, мутасаддиларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.