ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик курашчилар Иорданияда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг илк кунида учта олтин ва битта бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Отечественные борцы успешно стартовали на чемпионате Азии
© НОК Узбекистана
Юнон-рум кураши бўйича кечаётган баҳсларда Айтжан Халмаханов (-63 кг), Арам Варданян (-77 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) олтин медалларга эга чиқишган бўлса, Ихтиёр Ботиров (-55 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Отечественные борцы успешно стартовали на чемпионате Азии
© НОК Узбекистана
Бугун яна 5 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади.
Унда курашадиган Ўзбекистон вакиллари ва уларнинг илк рақиблари:
-60 кг: Алишер Ғаниев – Али Абдуносир (Иордания) / Зиюе Си (Хитой)
-67 кг: Нозимжон Бойқўзиев – Мунтхир Жанду (Саудия Арабистони)
-72 кг: Абдулло Алиев – Бегмират Нобатов (Туркманистон) / Аҳмед Барахман (Саудия Арабистони)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Моҳаммад Нағуси (Эрон)
-97 кг: Беҳруз Барноев – Иброҳим Фаллатаҳ (Саудия Арабистони).