https://sputniknews.uz/20250325/belbogli-kurash-ozbekiston-hindiston-turnir-48559423.html
Белбоғли кураш: ўзбекистонлик спортчилар Ҳиндистондаги турнирда 20 та медалга эга чиқишди
Белбоғли кураш: ўзбекистонлик спортчилар Ҳиндистондаги турнирда 20 та медалга эга чиқишди
Sputnik Ўзбекистон
Навбатдаги мусобақа келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади. 25.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-25T10:11+0500
2025-03-25T10:11+0500
2025-03-25T10:32+0500
спорт
ўзбекистон
ҳиндистон
кураш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48558564_0:142:560:456_1920x0_80_0_0_cd0a7f1ba4fe6a7ae35e0375a7324cc4.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритди, дея хабар берди "Дунё" АА.Ҳарьяна штатининг Ротак шаҳрида ташкил этилган Ёшлар фестивали доирасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россия курашчилари иштирок этди.Полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида ўзаро куч синашди.Аёллар ўртасида 50 кг вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган Фарангиз Абдунабиеванинг қайд этишича, мусобақа Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировга кўра, Ҳиндистон ва Россия вакиллари билан ушбу дўстлик турнирини ҳар йили ўтказишга келишиб олинган.Айтилишича, бу йил белбоғли кураш бўйича қатор халқаро мусобақалар ўтказилади. Улардан энг йириги – жаҳон чемпионатини май ойида Нукус шаҳри қабул қилади.
https://sputniknews.uz/20240825/erkin-kurash-ulugbek-rashidov-jahon-chempionat-oltin-45363233.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48558564_0:89:560:508_1920x0_80_0_0_f7e9528c74bacdeab13c56d1bba67920.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, ҳиндистон, кураш, россия
спорт, ўзбекистон, ҳиндистон, кураш, россия
Белбоғли кураш: ўзбекистонлик спортчилар Ҳиндистондаги турнирда 20 та медалга эга чиқишди
10:11 25.03.2025 (янгиланди: 10:32 25.03.2025) Навбатдаги мусобақа келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ҳарьяна штатининг Ротак шаҳрида ташкил этилган Ёшлар фестивали доирасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россия курашчилари иштирок этди.
Полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида ўзаро куч синашди.
“Мамлакатимиз вакиллари турли вазнларда 20 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳанабой Ўраимов, Аббос Аҳмаджонов, Муроджон Ҳамидов, Достонбек Обиджонов, Самандар Абдусаломов, Азимжон Йўлдошев, Фарангиз Абдунабиева ва Шириной Йўлдошева олтин медалларни қўлга киритди ва уларнинг шарафига давлатимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди”, — дейилади хабарда.
Аёллар ўртасида 50 кг вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган Фарангиз Абдунабиеванинг қайд этишича, мусобақа Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировга кўра, Ҳиндистон ва Россия вакиллари билан ушбу дўстлик турнирини ҳар йили ўтказишга келишиб олинган.
“2026 йил мусобақани Ўзбекистонда қабул қиламиз. Гиламда бўлиб ўтган қизғин беллашувлар миллий спорт туримиз халқаро майдонда янада оммалашиб бораётганини намойиш этганидан мамнун бўлдик”, — дея қайд этди Равшан Дастиров.
Айтилишича, бу йил белбоғли кураш бўйича қатор халқаро мусобақалар ўтказилади. Улардан энг йириги – жаҳон чемпионатини май ойида Нукус шаҳри қабул қилади.